Ер ва мулкий муносабатлар бўлими
Eр ва мулкий муносабатлари бўлими
Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Қуриш учун ажратилган ер участкасини амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолда компенсация маблағларини тўлаш бўйича ҳужжат ва маълумотларни белгиланган тартибда қабул қилиш ва расмийлаштириш;
Тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан тақдим етиладиган қурилиш ҳудудидаги кесилишга тушган ўсимлик дунёси компенсация маблағларини тўлаш бўйича ҳужжат ва маълумотларни белгиланган тартибда қабул қилиш ва расмийлаштириш;
Қурилиш ҳудудидаги бузилишга тушган турар жойлар, нотурар жойлар, бино ва иншоотларни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолда компенсация маблағларини тўлаш учун тегишли ҳужжатларни қабул қилиш ва расмийлаштириш.
Бўлимнинг функсиялари
Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб бўлим қуйидаги функсияларни амалга оширади:
объектни қуриш учун ажратилган ер участкасини амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолда компенсация маблағларини тўлаш учун тегишли ҳужжатларни тўғрилигини кўриб чиқиш;
объектни қуриш учун ажратилган ер участкасини амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолда компенсация маблағларини тўлаш учун тегишли вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари билан шартнома лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш;
объектнинг қурилиш ҳудудидаги кесилишга тушган ўсимлик дунёсини амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолда компенсация маблағларини тўлаш учун тегишли идора ва ташкилотлар билан шартнома лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва расмийлаштириш;
ҳисобланган компенсация маблағи қийматини амалдаги меъёрий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 октябрдаги “Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида”ги 290-сонли қарори асосида аниқланганлигини текшириш;
объектнинг қурилиш ҳудудидаги бузилишга тушган турар жойлар, нотурар жойлар, бино ва иншоотларни шартномада назарда тутилган ҳолда компенсация маблағларини тўлаш ва бузиш ишлари якунлангунга қадар доимий мониторинг юритиш;
ҳисобланган компенсация маблағи қийматини амалдаги меъёрий ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат еҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сонли қарори асосида аниқланганлигини текшириш;
объектнинг қурилиш ҳудудидаги бузилишга тушган турар жойлар, нотурар жойлар, бино ва иншоотларни амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган холда компенсация маблағларини тўлаш учун мулк егалари (ёки тегишли вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари) билан шартнома лойиҳаларини тузиш ва рамийлаштириш;
компенсация маблағларини тўлаш учун тўловга тақдим етилган далолатномаларни текшириш ва қабул қилиш;
шартномалар бажарилишини мониторингини амалга ошириш;
Бўлим ёки бўлим мутахассислари баҳолаш жараёнида иштирок етмайди ва баҳолаш ҳисоботига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига ега емас (баҳолашда арифметик хатолар аниқланган ҳоллар бундан мустасно).