“Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонуни мазмун моҳияти, корхона фаолиятида коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонуни мазмун моҳияти, корхона фаолиятида коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи, Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси масъул ходими ҳамда “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасининг барча масъул ходимлари қатнашдилар.
Кун тартибидаги масала юзасидан Хоразм вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Ф.Садуллаев “Коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик уни олдини олиш” ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати Хоразм вилояти бошқармаси масъул ходими М.Иноятов “Коррупцияга қарши курашиш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини шакллантириш” бўйича маъруза қилдилар.
Йиғилишда “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУК директори Р.Рузимов кириш сўзи билан очиб, тадбирдан кўзланган мақсад ҳамда Корхона фаолиятида коррупсияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ва бажарилиши зарур бўлган чора-тадбирлар тўғрисида гапириб ўтди.
Хулоса ўрнида, тадбирда иштирок этган ходимлар коррупсияга оид умумий тушунчаларга эга бўлиб, бу каби иллатлар жамиятга ва шахслар тақдирига салбий таъсиридан огоҳлантирилди. Бундай тадбирларни ҳар чоракликда ўтказиб боришга келишиб олинди.