Равон йўллардан - обод манзиллар сари: Шовот тумани

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги ПҚ-5250 сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида, Хоразм вилояти Шовот тумани Қиёт маҳалласи Мустақиллик кўчаси ички хўжалик йўлининг Ташаббусли бюджет лойиҳаси асосида “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат муассасаси буюртмачилигида, бош пудратчи ташкилот "ХОРАЗМ ҚУРИЛИШ ЁҒДУСИ" МЧЖ томонидан лойиҳа смета ҳужжатларига асосан қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилди.
Маҳалладаги катта-ю кичикнинг хурсандчилиги чексиз. "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси танловида иштирок этиб, етарли овоз тўплаган маҳалла аҳли кўчалар обод ва кўркам бўлишида ўз хиссалари борлигидан янада қувонмоқда.
