Янгиликлар
3-08-2024, 15:40 Urganch shahar Shovot ko‘chasining (A.Temur ko‘chasidan Baynalminalchi ko‘chasigacha) bo‘lgan qismini joriy ta'mirlash jarayonidan lavhalar 12-01-2024, 12:19 Yo‘l infratuzilmasidagi islohotlar 11-12-2023, 16:19 Равон йўллардан - обод манзиллар сари: Шовот тумани 13-10-2022, 16:35 "ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИ АСОСИДА ҲУДУДЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯХШИЛАНМОҚДА... 13-10-2022, 15:28 “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонуни мазмун моҳияти, корхона фаолиятида коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 29-09-2022, 18:38 Ер ва мулкий муносабатлар бўлими 25-09-2022, 22:45 «Yangiariqdan keldim, u yo‘l yo‘l emas» - Mirziyoyev Xorazm yo‘llarini yaxshilash bo‘yicha topshiriq berdi 25-09-2022, 22:45 Davlatimiz rahbari Toshkent metallurgiya zavodidagi texnologik jarayon bilan tanishdi 25-09-2022, 22:44 Корхона тўғрисида умумий маълумот 24-09-2022, 16:17 15.08.2022 йил №132 сонли Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси раёсати мажлисининг баёни

Техник кузатиш ва бажарилган ишларни қабул қилиш бўлими

Лойиҳа-смета хужжатларини тасдиқлаш ва уларни пудратчиларга топшириш босқичида техник назорат қуйидагиларни бажаради:

            - лойиҳа-смета хужжатларини келишиш, тасдиқлаш ва қайта тасдиқлашни, шунингдек экспертиза хулосаси ва пудрат ташкилотларининг таклифлари бўйича лойиҳа-смета хужжатларига ўзгартиришлар  киритишни ташкил этишда ўрнатилган тартибда иштирок этади;

            - назорат остидаги объект қурилишининг тасдиқланган лойиҳа-смета хужжатларини пудрат қурилиш ташкилотига ишларни бажариш учун ўрнатилган тартибда топширади;

            Қурилиш майдончаларини ўзлаштириш учун техник назорат буюртмачининг бошқа хизматлари билан биргаликда қуйидагиларни бажаради:

            - лойиҳа-смета хужжатларини келишишни ташкил этишда, қурилиш учун майдон танлаш ва ажратиш бўйича комиссия ишида, тегишли ҳокимият бошқармалари ва бўлимларининг қурилиш учун ер участкаси ажратиш тўғрисидаги қарорлари ва хужжатларини расмийлаштириш ва ўрнатилган тартибда пудрат ташкилотларига топширишда иштирок этади;

            -пудрат ташкилотларига тегишли фойдаланувчи органларнинг рухсатномаларини топширишда иштирок этади:

            - бош пудрат ташкилотига ҳаво электр узатиш линиялари, алоқа линиялари зонасида, темир йўл учун ажратилган минтақада,  қурилиш майдончасидаги ер ости коммуникациялари ўтган жойларда ишларни бажариш учун рухсатномаларни топширади;

            -бош пудрат ташкилотига дарахтларни қирқиш ва ўтказиш учун рухсатномаларни топширади;

            - зарур ҳолларда кўчириладиган хусусий мулк ҳуқуқи билан фуқароларга тегишли кўчириладиган уйлар ва қурилмалар, шунингдек қирқиладиган мевали дарахтлар ва экинларнинг қоплаб бериш баҳосини қонунчиликда ўрнатилган тартибда аниқлаш ишларида иштирок этади;

            -  кўчириладиган бино ва иншоотларнинг қолдиқ баланс қиймати ҳисобини ва уларнинг қурилиш смета хужжатларига тўғри киритилганлигини текширади;

            -  қурилиш учун геодезиявий режага олиш асосини яратишда иштирок этади;

            - объектлар қурилишини давлат архитектура-қурилиш органларида рўйхатдан ўтказиш ва рухсатномани расмийлаштришда иштирок этади;

            

            - лойиҳа-смета хужжатларида аниқланган нуқсонлар ва камчиликларни бартараф этилишини назорат қилиш ва зарур ҳолларда лойиҳа-смета хужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклиф киритиш;

            - қурилишда ишлатилаётган материаллар, конструкциялар, буюмларга техник паспортлар, сертификатлар, лаборатория синов натижалари мавжудлигини  текшириш ва пудратчидан уларнинг сифати хужжатларда кўрсатилган параметрларга тўғри келишини талаб қилиш;

            - қурилиш майдончасига етказиб берилган стандартлар талабларига, техник шартлар, сертификатларга мос келмайдиган материаллар, конструкциялар, буюмлар ва ускуналарни нуқсонлар далолатномалари билан расмийлаштириш ва уларни объектда ишлатилишини таъқиқлаш;

            - пудратчи ва лойиҳа ташкилоти (зарур ҳолларда) билан  биргаликда бажарилган иш ҳажмларини текшириш ва баҳолаш, аниқланмаган ишларни текшириш далолатномалари расмийлаштирилмагунча қурилишнинг кейинги босқичларини бажаришга йўл қўймаслик;

            - тўлов учун тақдим этилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажми ва сифати лойиҳа-смета хужжатларига мувофиқлигини назорат қилиш, сифатсиз бажарилган ишларга ҳақ тўлашга йўл қўймаслик;

            - назорат остидаги объектда лойиҳа ташкилоти томонидан муаллифлик назоратини олиб борилишини таъминлаш;

            - ишчи (қабул қилиш) комиссиялар томонидан алоҳида конструкциялар, узеллар, қурилиш ишлари турлари ва ускуналарни қабул қилишда уларнинг сифатини текшириш ишларида иштирок этиш;

            - қурилиши тугалланган объектлар бўйича зарур хужжатларни тўплаш (пудрат ташкилот билан биргаликда) ва уларни Давлат қабул комиссияси (қабул комиссияси)га тақдим этиш;

            - ёрдамчи объектларни қабул қилиш ва уларни Давлат қабул комиссиясига тақдим этишда, шунингдек Давлат қабул комиссияси (қабул комиссияси) ишида иштирок этиш;

            - Давлат қабул комиссияси (қабул комиссияси) томонидан қабул қилингандан кейин қурилиши тугалланган объектларни, ўрнатилган тартибда киритилган ўзгартиришлар билан бирга   лойиҳа-смета хужжатларини, ишчи ва Давлат қабул комиссияси (қабул комиссияси) далолатномаларини барча ижро хужжатлари билан бирга фойдаланувчи ташкилотларга топшириш;

            - лойиҳа ечимлари ва меъёрий хужжатлар талабларидан четга чиққан ҳолда қурилган объектларни фойдаланишга қабул қилганлик учун амалдаги қонунчилик бўйича жавоб бериш.

            - иш журналларига ва бошқа ижровий хужжатларга аниқланган лойиҳадан ва меъёрий талаблардан четга чиқиш ҳолатларини қайд этиш;

            - зарур ҳолларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар ишларни вақтинча тўхтатиб қўйиш;

            - лойиҳадан ва меъёрий талаблардан четга чиққан ҳолда бажарилган ишларни тўлаш тўғрисидаги хужжатларни имзолашдан бош тортиш;

ишларнинг ижрочилари техник назорат талабларидан норози бўлган ҳолларда пудратчи ва буюртмачининг юқори ташкилотларига апелляция бериш.

menu
menu