Тендерларни ташкил қилиш ва шартномалар бўлими
- лойиҳалаштиришга ва пудрат ишларига лойиҳа ва пудрат ташкилотлари, танлов савдоларининг ғолиблари билан белгиланган тартибда шартномалар тузади;
- шартномалардан бир нусха олиб бухгалтерияга тақдим қилиш ишларини бажаради;
- пудрат шартномасига илова қилинадиган хужжатлардан нусха олиб молиялаштириш учун Банк, Молия ва Ғазначилик бошқармаларига тақдим қилади;
- бажарувчилар томонидан шартнома мажбуриятларига риоя этилишини назорат қилади;
- шартномага асосан объектларни муддатида топширилишини текшириб бориб, муддатида топширилмаган объектларга огоҳлантириш хатлари ёзиб, уларни махсус алоқа орқали юборади ва ҳуқуқшуносга тақдим қилади;
- пудратчи ташкилотларни, ишларни бажариш жадвалига асосан ишларни бажаришни текшириб боради ва шартнома шартларига асосан жарима ва пеняларини ҳисоблаб чиқиб, ҳуқуқшуносга тақдим қилади.
- ҳар бир режадаги объектни буюртмачи ва пудратчи ўртасидаги шартномани ва объектни молиялаштириш ҳужжатларини тузади ва бажарилишини таъминлайди.