Қурилиш ва реконструкция қилиш бўлими
Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича қисқа ва узоқ муддатли дастурларини шакллантириш;
- хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини (кейинги ўринларда - “минтақавий автомобил йўллари”) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича қурилиш-монтаж ишларини иш ҳажмларини, қолдиқ қийматини ҳисоблаш ва уни қайта ҳисоблаш жараёнларида иштирок етиш;
- хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини (кейинги ўринларда - “минтақавий автомобил йўллари”) лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича Дастурларга киритилган объектларда олиб борилаётган ишларни мониторингини олиб бориш;
- дастурларга киритилган хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш объектларда республика йўл жамғармаси маблағлари ва халқаро молия институтлари маблағларини ўзлаштирилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
- хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар автомобил йўлларида олиб борилаётган қурилиш ишлари тўғрисидаги маълумотларни ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси >втомобил йўллари давлат қўмитаси, тегишли вазирлик ва ташкилотларга ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим етиш учун тайёрлаб раҳбариятга киритиш;
- белгиланган муддатда раҳбарият топшириқларини амалга оширилишини таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, бўлим қуйидаги функсияларни амалга оширади:
- дастурларга асосан хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларида марказлаштирилган капитал қўйилмаларни жорий йилда ўзлаштирилиши ва келгуси йилларда харажатлар прогнозини аниқлайди;
- хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларини ривожлантириш (истиқболдаги) қисқа ва узоқ муддатли Дастурларини шакллантиришда иштирок етади;
- хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларини қуриш, реконструксия қилиш ва тўла таъмирлаш объектларининг қурилиш манзилли рўйхати ҳамда лойиҳа қидирув ишлари манзилли рўйхатини шакллантиради ва белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан келишади ва расмийлаштиради;
- қурилишларнинг манзилли рўйхатига киритилган хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўллари объектларда қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажарилишига ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишига тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлайди ва уларни бартараф етиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
вилоятда хўжаликлараро қишлоқ автомобил йўлларини сифатли сақлашда мавжуд >БС ТМС линиялари, йўл таъмирлаш бўлимларини роли ва қувватларини комплекс таҳлил қилади.