Янгиликлар
3-08-2024, 15:40 Urganch shahar Shovot ko‘chasining (A.Temur ko‘chasidan Baynalminalchi ko‘chasigacha) bo‘lgan qismini joriy ta'mirlash jarayonidan lavhalar 12-01-2024, 12:19 Yo‘l infratuzilmasidagi islohotlar 11-12-2023, 16:19 Равон йўллардан - обод манзиллар сари: Шовот тумани 13-10-2022, 16:35 "ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИ АСОСИДА ҲУДУДЛАР ИНФРАТУЗИЛМАСИ ЯХШИЛАНМОҚДА... 13-10-2022, 15:28 “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонуни мазмун моҳияти, корхона фаолиятида коррупциявий ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. 29-09-2022, 18:38 Ер ва мулкий муносабатлар бўлими 25-09-2022, 22:45 «Yangiariqdan keldim, u yo‘l yo‘l emas» - Mirziyoyev Xorazm yo‘llarini yaxshilash bo‘yicha topshiriq berdi 25-09-2022, 22:45 Davlatimiz rahbari Toshkent metallurgiya zavodidagi texnologik jarayon bilan tanishdi 25-09-2022, 22:44 Корхона тўғрисида умумий маълумот 24-09-2022, 16:17 15.08.2022 йил №132 сонли Ўзбекистон республикаси вазирлар махкамаси раёсати мажлисининг баёни

Молия-иқтисодиёт бўлими

        Бўлим бош мутахассис бўлим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Бюджет кодекси", Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятларини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2776–сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 апрелдаги  "Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги 221-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 апрелдаги “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолияти тўғрисида”ги 222-сонли қарори,  Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда йўл хўжалигига оид бошқа амалдаги ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, “Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” ДУКнинг буйруқлари, фармойишлари ва топшириқларининг ижросини таъминлайди, буйруқ ва кўрсатмалари асосида ўз фаолиятини ташкил этади ва қуйидаги вазифаларни бажаради:


  • Корхона фаолиятининг тузилиши ва хусусиятларидан, унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш заруриятидан келиб чиққан ҳолда бўлим вазифа ва функцияларини йўл хўжалиги объектларини молиялаштириш билан боғлиқ бўлган меъёрий ҳужжатларга мувофиқ равишда шакллантиради;

    Бўлим ва Корхона фаолиятидаги сир сақланиши лозим бўлган маълумотларнинг махфийлигини таъминланишини назорат қилади; 

    Корхонанинг бошқа таркибий бўлинмалари билан бўлим ўртасида самарали ҳамкорликни ташкил этади;

    Бўлим ходимларининг йўл хўжалигини ислоҳ қилиш бўйича ўтказиладиган тадбирларда Корхона номидан иштирок этишларини раҳбарият билан келишилган ҳолда таъминлайди;  

    Йўл хўжалиги ташкилотлари билан алоқа ўрнатади, зарур бўлганда Корхона раҳбарининг тавсиясига кўра уларнинг йиғилишларида иштирок этади;

    Корхона директори ва унинг ўринбосарига бўйсунади ҳамда уларнинг  топшириқ-кўрсатмаларини бажаради;

    Белгиланган тартибда тасдиқланган манзил рўйхатлари, ҳаражатлар сметасига асосан ва умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш ишлари бўйича шартнома шартларига мувофиқ ва амалда бажарилган ишларни инобатга олган ҳолда йўл ишлари харажатларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштиришни ташкил этади;       

    Бўлимда меъёрий ҳужжатлар билан иш юритиш ва ички назоратни таъминлайди;

    Корхона директори ва директор ўринбосарининг топшириқлари билан ўз ваколатига алоқадор масалалар юзасидан бошқа ташкилотлар олдида Корхона номидан вакил ҳисобланади.

menu
menu