Умумий ва ижро интизомини назорат қилиш бўлими
I. Умумий қоидалар
Ижро интизомини ташкил этиш бўйича йўриқномаси (кейинги ўринларда Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги 445-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли, 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш хақида”ги 341-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорлари асосида ишлаб чиқилган.
1.2 Ижро интизоми бўйича масъул ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига Вазирликнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларига Ижро интизомини ташкил этиш бўйича йўриқномага амал қилади.
1.3 Вазифаларнинг тақсимланишига қараб, Ижро интизоми бўйича масъул Корхона раҳбарига бўйсунади. 1.4 Ижро интизоми бўйича масъул Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 мартдаги 171-сон қарорига асосан лавозимга тайинланади ва ундан
1.5 Ижро интизоми бўйича масъулга қўйиладиган малака талаблар:
Соҳасига кўра билимларини қўллаш билан боғлиқ таълим йўналишида олий маълумотга эга, соҳа бўйича камида 5 йиллик иш тажрибасига эга бўлиши ҳамда давлат тилини яхши билиши ва камида битта чет тилини билиши керак.
II. Лавозим вазифалари
2.1 Ижро интизоми бўйича масъулнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
а) Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Корхона фаолиятига оид бошқа норматив-ҳуқуқий ҳамда Корхонанинг ички идоравий ҳужжатларни сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини таъминлаш ва назорат қилиш.
б) Корхона умумий бўлимига келиб тушаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, баёнлари, топшириқлари ҳамда вазирлик ва идораларнинг хужжатларини жавобгар томонидан Корхона бўлимларига етказиб бериш ишларини ташкил этиш назорат карточкаларини юритиш
в) жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари давлат органига оғзаки мурожаат этишганда улар томонидан тақдим қилинган ёзма мурожаатлар ҳамда бошқа материаллар қабул қилиниши ва ўрнатилган тартибда ҳисобга олиш карточкасини юритиш ҳамда раҳбарнинг кўрсатмасига асосан назоратга олиш;
г) ҳужжатларни ижро этилиши бўйича камчиликларини олдини олиш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича зарур тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш;
д) Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан, Халқ қабулхонасидан жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларини белгиланган муддатларда кўриб чиқилишини назорат қилиш ҳамда муаллифларга жавоб хатини етказилишини назорат қилиш;
раҳбарияти қабулига ёзилган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш;
ж) ҳужжатларни этилиши бўйича камчиликларини олдини олиш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш бўйича зарур тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш;
з) Ижро интизоми тўғрисидаги ҳисоботларни таҳлил қилиш ва
и) Корхона директори томонидан қабул қилинган соҳага оид ва ишлаб чиқариш буйруқларини қайд этиш ҳамда масъул ижрочиларга етказилишини таъминлаш;
к) Корхона директори томонидан ўтказилган йиғилиш баёнларини расмийлаштириш, қайд этиш ва ижрочиларга етказилишини таъминлаш;
л) Корхонага келиб тушган норматив ҳужжатларни ўз вақтида ижрочиларга етказилиш ва ижросини таъминланишини назоратга олиш;
2.2 Корхона томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижросини ташкил этиш:
а) Давлат органлари ва ташкилотлари марказий аппаратидан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда улар бўйича назорат режалари келиб тушган вақтдан бошлаб 30 дақиқа мобайнида корхона масъул ходими томонидан рўйхатдан ўтказилади ва раҳбариятга ахборот берилади.
б) Корхона раҳбарияти бир кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича масъул таркибий бўлинма — масъул ижрочини белгилайди ва ижросини таъминлаш бўйича топшириқ беради.
в) Масъул ижрочи уч кун муддатда қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича назорат режасини тайёрлайди, раҳбариятга тасдиқлатади ва ижрога қаратади.
г) Масъул ижрочи қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича амалга оширилган, раҳбар (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) томонидан имзоланган белгиланган шаклдаги маълумотни, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга «Ijro.gov.uz» тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратига киритади.
д) Назорат ва ижро интизомини таъминлаш вазифаси юкланган таркибий бўлинма қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар масъул ижрочи томонидан ўз вақтида бажарилиши ва натижаси бўйича белгиланган шаклдаги маълумотлар, зарур тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга «Ijro.gov.uz» тизими орқали давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппаратига ўз вақтида тақдим этилишини назоратга олади.
Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати:
ҳар ҳафта жума куни — бош муҳандис ҳузурида;
ҳар ҳафта душанба куни — раҳбар ҳузурида муҳокама қилинади.
Бунда, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалалари кўриб чиқилади.