Коррупцияга қарши курашиш
“Хоразм минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонасининг
Коррупцияга карши курашиш ички назорат хизмати
НИЗОМ
1. Коррупцияга карши курашиш ички назорат хизмати (кейинги ўринларда – хизмат деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4545-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6257-сон фармони ва 2021 йил 7 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177-сон қарори талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси автомобиль йўллари корхонаси (кейинги ўринларда - “Корхона” деб юритилади) таркибида ташкил этилган.
2. Хизмат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 майдаги 295-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тўғрисидаги Низоми ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатлари, Қўмитанинг қарор ва буйруқларига ва мазкур Низомга амал қилади.
3. Хизмат ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Давлат қўмиталари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда корхона марказий аппарати ва идоравий мансуб бўлимлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
4. Хизмат корхона аппаратининг таркибий бўлинмаси бўлиб, юридик шахс ҳисобланмайди.
II. Хизматнинг вазифа ва функциялари
5. Қуйидагилар хизматнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Корхона тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни такомиллаштириш;
Корхона тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
Корхона тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ташкилотлари билан ҳамкорликни олиб бориш.
6. Хизмат ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) Корхона тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятини такомиллаштириш соҳасида:
а) Корхона тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган ички идоравий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
б) Корхона тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун ташкилот раҳбарига киритади;
в) Корхона тизимидаги ташкилотлар фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ички идоравий ҳужжатларда аниқланган коррупциявий нормаларни бартараф қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади;
г) Корхона тизимидаги ташкилотлар томонидан ишлаб чиқиладиган коррупцияга қарши курашиш бўйича чора-тадбирлар лойиҳаларини ташкилот тизимида коррупцияга қарши курашиш сиёсатига мослиги, мақбуллиги ва долзарблиги нуқтаи назардан баҳолайди ва хулосалар беради;
д) Ёқилғи-энергетика комплексида, транспорт ва қурилиш соҳаларида коррупцияга қарши курашиш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш:
е) Қурилиш учун ажратилган ерлардан оқилона фойдаланиш, геодезия ва картография фаолияти, давлат кадастрини юритиш, объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда техника шартлари ва регламентларига риоя этиш ва йўл қурилиш дастурлари ижросини назорат қилади;
ё) Корхона тизимида коррупцияга қарши курашиш фаолиятини янада самарали ташкил этиш ва такомиллаштиришга қаратилган аниқ таклифларни Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатига киритиб боради.
2) Корхона тизимида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш соҳасида:
а) Корхона тизимида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолайди, уларнинг натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарларни бартараф этиш юзасидан
чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқади ва ташкилотда коррупциявий
хавф-хатари юқори бўлган лавозимлар рўйхатини яратади;
б) Корхонанинг марказий аппарати ва идоравий мансуб корхоналари томонидан ўхшаш ҳуқуқбузарликлар содир этилиши эҳтимолини баҳолаш мақсадида, давлат ҳокимиятининг бошқа органларида коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг ҳолати ва йўналишлари ҳақида маълумот тўплайди;
в) махсус ахборот алоқа каналлари орқали ташкилот ходимлари томонидан коррупциявий хавф-хатарлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида келиб тушадиган мурожаатларни таҳлил қилади ва уларни белгиланган тартибда кўриб чиқилишини таъминлайди;
г) Корхона тизимида юритиладиган хизмат текширувлари реестри
ёки ўтказилган хизмат текширувларини рўйхатга оладиган бошқа тегишли ҳужжатда коррупция фактларига доир хизмат текширувлари бўйича маълумотларнинг тўғри ва тўлиқ акс эттириб борилишини назорат қилади;
е) давлат харидларини амалга оширишда манфаатлар тўқнашувини таҳлил қилиш ва Корхона билан шартномавий муносабатларга (меҳнат муносабатлари бундан мустасно) киришган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахсларнинг ишончлилигини текшириш жараёнида иштирок этади;
Корхона тизимидаги корхоналар ходимларига коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича тушунтириш ва тавсиялар беради;
Коррупция фактлари ҳақида хабар беришга мўлжалланган махсус ахборот алоқа каналларининг фаолият натижаларини таҳлил қилади ва таҳлилий материалларни корхона ходимларига етказади;
Корхона фаолиятидаги коррупциявий ҳолатларни ва хавф-хатарларни аниқлаш мақсадида аҳоли ва ходимлар орасида сўровлар ўтказади;
Коррупцияга қарши курашишга оид талаб ва нормаларнинг бузилиши ҳолатлари бўйича интизомий жавобгарликка тортилаётган шахсларга жазо чораларининг мутаносиблиги ва етарлилигини назорат қилади;
Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида корхонада коррупция фактлари юзасидан ўтказилган хизмат текширувлари натижалари ҳақидаги маълумотларни тахлил қилади;
Ҳар чоракда корхона тизимида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда улардаги коррупциявий ҳолат ҳақида Қўмита раисига маълумот киритиб боради;
в) Корхона тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш соҳасида:
Коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат дастурларида корхонанинг бўлимларига юклатилган вазифалар ижросини мониторинг қилади ва назоратини амалга оширади;
Корхона бўлимларида коррупцияга қарши курашиш тизимининг ISO37001:2016 Коррупцияга қарши халқаро стандарти талабларига мослигини таъминлайди;
Корхона ходимларининг малакасини ошириш бўйича ўқув режаларини коррупцияга қарши нормаларга оид қисмини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Корхона ходимлари, шу жумладан коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлардаги ходимлар учун коррупцияни олдини олиш бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқади;
Корхона ходимлари ва фуқаролар ўртасида коррупцияга қарши курашиш бўйича тарғибот тадбирларида иштирок этади;
Корхонанинг расмий веб-сайтидаги “коррупцияга қарши курашиш” бўлими ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирилган маълумотларни янгиланиб борилишини таъминлайди;
Корхона ходимлари томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва ташкилотнинг коррупцияни олдини олиш, унга қарши курашиш бўйича ички ҳужжатларига риоя қилинишини назорат ва мониторинг қилади;
Корхона бўлимларидаги коррупциявий хатти-ҳаракатлар бўйича хизмат текширувларини ўтказиш ташаббусини илгари суради ва унда иштирок этади;
Одоб-аҳлоқ комиссиялари томонидан манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича қабул қилинган қарорларнинг холислиги ва мақбуллигини текширади;
Амалга оширилган мониторинг, хизмат текширувлари ва назорат тадбирлари натижалари бўйича коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;
Корхона бўлимларида коррупцияга қарши курашишга масъул тузилма (шахс)лар билан ҳамкорликда коррупцияга қарши курашиш бўйича ишларни ташкил этиш ва ҳодимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган конференциялар, учрашувлар, семинарлар, танловлар хамда бошқа тадбирларни ташкил этади;
Корхона бўлимлари фаолиятида унинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички ҳужжатларига ҳамда халқаро стандартларга мувофиқлиги юзасидан текширувлар ўтказади;
г) коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни олиб бориш соҳасида:
Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга доир чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
Коррупциявий хатти-ҳаракатларни бартараф қилиш ёки коррупциявий жиноятларни тергов қилиш бўйича тадбирларни амалга оширишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилади.
Хизмат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Хизмат ходимларига ушбу низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган функцияларнинг юклатилишига йўл қўйилмайди.
III. Хизматнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
7. Хизмат ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзи фаолият юритаётган ташкилот ходимларидан уларнинг ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таҳлилий материалларни, хулосаларни, статистик ва бошқа маълумотларни олиш;
Хизмат мажбуриятларини бажариш доирасида корхона ходимларидан зарур ёрдам сўраш ва олиш;
Корхона ва унинг бўлим ходимлари фаолиятида аниқланган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар юзасидан хизмат текширувларини ўтказиш;
Корхона раҳбариятига коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Ўз фаолияти доирасида ташкилот тизимига ёзма кўрсатмалар, топшириқ хатлари ва тавсиялар бериш;
Корхонанинг коррупцияга оид мажлисларида иштирок этиш;
Корхона раҳбарияти билан келишган ҳолда текширувлар ўтказиш, ҳужжатларни талаб қилиш, ходимлардан ёзма тушунтиришлар олиш.
Хизмат қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам
эга бўлиши мумкин.
8. Хизмат ўз зиммасига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги мажбуриятларга эга:
Ушбу низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан юклатилган функцияларни зарур даражада ва самарали бажариш;
Қонунчилик ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш ва ўз ваколат доирасидан четга чиқмаслик;
Корхона тизимида жиноят аломатлари, хусусан коррупция ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисида зудлик билан тўғридан-тўғри юқори турувчи орган, Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш;
Қўмитанинг коррупцияга қарши курашиш сиёсати, одоб-аҳлоқ қоидаларининг коррупцияга оид қисми бузилганлиги факти юзасидан корхона раҳбариятига маълумот киритиш;
Ҳар чоракда, кейинги чорак биринчи ойининг биринчи ўн кунлигида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар
ва чора-тадбирлар тўғрисидаги чораклик ҳисоботни Автомобиль йўллари қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсатига тақдим этиш;
Хизмат ходими қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
9. Хизмат ходими коррупцияга қарши курашиш соҳасида фаолият юритувчи ходимларга мўлжалланган ўқув курслари ёки махсус семинар-тренингларда иштирок этади. Ўқув курслари ёки махсус семинар-тренинглар Қўмитада ёхуд Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ташкил этилади.
10. Хизмат фаолиятининг натижадорлиги ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимининг самарадорлик ва мақсадли кўрсаткичларига эришиш натижаларига асосан баҳоланади.
Хизмат фаолиятининг мақсадли кўрсаткичлари Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Хизмат фаолияти самарадорлигининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш устидан назорат Қўмита ва корхона раҳбарияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан амалга оширилади.
11. Хизмат ўз зиммасидаги вазифаларни талаб этилганда бошқа Қўмита
ва идоралар, маҳаллий давлат органлари шунингдек Қўмитанинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари хамда идоравий мансуб ташкилотлари билан биргаликда ҳал этиш ҳуқуқига эга.
IV. Якунловчи қоидалар
12. Ушбу низом талабларини бузганликда айбдор деб топилган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
13. Хизмат ходими мазкур Низом талабларини бажармаганлик учун жавобгар бўлади.